Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида айрим жойларда ва Навоий вилоятининг айрим чўл ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика ҳудуди бўйича (шимолий ҳудудлардан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 11-13 даража илиқ бўлади. Кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.