Маълум қилинишича, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларида 14 март куни кечқурун ва 15 март куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб боради. Жума куни кундузи +8…+13 даража бўлиши кутилса, шанба ва якшанба кунлари ҳаво +14…+17 даражагача илийди.
Кечалари ҳам ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади. Мамлакатнинг катта қисмида тунги ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда эса кечалари кучсиз совуқ сақланиб туриши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкент шаҳрида 13–15 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +11…+13 даража, дам олиш кунлари эса +13…+15 даража бўлади. Кечалари ҳарорат −1…+4 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.