Кўпчилик вилоятларимизда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Устюртда куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 35-40о, баъзи жойларда 42 гача, Сурхондарё вилоятида 44-46о, шимолда 28-33о ни ташкил этади.

Юртимиздан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари юртимизнинг барча ҳудудларини бутунлай қамраб олади, ҳаво ҳарорати кечалари 20-25о, кундуз кунлари 32-37о, жанубда баъзи жойларда 39о гача атрофида бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматлари маркази.