Республика шимолида совуқ бўлади, куннинг ўртасида ҳаво ҳарорати 5-8 даража совуқни, Орол бўйида 12-15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антитциклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4-7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17-20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4-7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча кундузлик ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.