Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, совуқ антитциклон шарқий томонга қараб силжийди, ҳаво ҳарорати кўтарилади. Эртага кечаси 1-6° совуқ, кундуз куни 8-13° илиқ бўлади.
Якшанба куни ҳаво янада исийди, кечаси ҳарорат 2° совуқ-3° илиқгача, кундуз куни 14-17° илиқгача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.