Дам олиш кунларида фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат дам олиш кунларида кўп йиллик меъёрдан 2-3° га кўп бўлади ва кечаси 15-20° ни, кундуз куни 29-34° ни ташкил этади.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантиради.