Томонлар сиёсий мулоқотни кучайтириш учун ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзолаш таклиф қилинди
В.Норов таъкидлаганидек, Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консуллик очиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилади.
Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Савдо ва инвестиция алоқалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар.
Даниянинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун тренинглар ва амалиётларни ташкил этиш таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериши таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.