Шу кунгача ўрмон ва дарахтларга зарар етказган, кесган, экинларни йўқ қилганлар 50-100 БҲМ миқдорида жарима тўлаётган эди. Энди бу жарима миқдори100-150 БҲМ гача оширилди. 

Шунингдек, юридик шахслар ҳам ўзларига қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чораларини кўрмасалар, жавобгарликка тортиладилар.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан 3 декабрда имзоланган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда назарда тутилган.

Унга кўра, 4 декабрдан бошлаб, ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида катта миқдорда зарар келтирадиган экологик қоидабузарликлар учун 50 дан 100 БҲМ гача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.