Тахминан соат 15.00 да улар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги 9-сон ИИБга етказилиб, у ерда уларни хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант Н. Қаҳрамонова кутиб олди. Аниқланишича, кўчада қолган аёл – Андижон вилояти Хўжаобод туманидан келган экан.

Оилавий можаро туфайли вазият кескинлашгач, аёл фарзандлари билан кўчада қолади. Оилавий муносабатларни тиклашдан ҳафсаласи пир бўлган аёл 2019 йилнинг кузида болалари билан Тошкентга иш излаб келади.

Маълум вақт ёлланиб кун кўради. Илон Ота қабристони қоровулхонасида яшаб юради. Бу йил эса карантин туфайли умуман иш топиб бўлмай қолади. Пул тугагач, бошпанадан ҳам маҳрум бўлади. Шу сабабли аёл болалари билан Тошкент халқа автомобиль йўли бўйидаги дарахтлар остида жойлашади. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уни айнан ўша ерда уларни учратиб қолади.

Хотин-қизлар масалалри бўйича катта инспектор лейтенант Н.Қаҳрамонова Андижон вилоятидаги ҳамкасблари билан боғланиб, ушбу муаммо ҳақида маълум қилди. Шунингдек саломатлиги билан боғлиқ муаммоси борлиги туфайли аёл тиббий ёрдамга ҳам муҳтож эди. Ҳолати яхшилангач, аёл турар жойи бўйича Андижон вилоятига жўнатилди. Андижон вилояти ИИБдаги ҳамкасблар аёлни кутиб олиб, муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришини билдирди. Албатта, аёлни ҳали кўп ишлар кутмоқда, ҳаётни бошидан бошлаш осон иш эмас. Аммо биз унинг энг оғир кунлари ортда қолди деган умиддамиз.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати