Маълум бўлишича, «Спарк» русумли ҳайдовчиси автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва кўрсатилган манзилда йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада, 29 ёшли ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобилдаги 34 ёшли йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.