Ўтказилган рейд тадбирларида Янгиер шаҳар “Т.Малек“ МФЙ да яшовчи фуқаро Э.З халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе“ автомобиль йўлининг Ховос тумани “Янгиер“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида йўл четидаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида 2 дона тол дарахти куйиб, ўсишдан тўхтамаган даражада шикастлангани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Э.Зга нисбатан МЖтКнинг 79- модда 1- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 миллион 375 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 2 миллион 250 минг этиб белгиланди.