Қайд этилишича, ҳолатга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев эътибор қаратган.

Вилоят раҳбари Гулистон тумани Соҳилобод маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, видеода акс этган ҳолат иштирокчиси, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиеванинг онаси билан суҳбатда бўлди.

— Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турипди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз,  — деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, Замира Тўйчиевага ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совғалари тортиқ этилган.