Бекзод Матмусаев 1988 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Наманган вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида иш юритувчиликдан бошлаган.
2011—2019 йилларда Наманган вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Наманган вилояти ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Наманган вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Бекзод Матмусаев Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқовнинг 2021 йил 19 январдаги буйруғи билан агентликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.