Унда ҳамон амалдаги жаҳон чемпиони Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида етакчилик қилмоқда. Эътиборлиси, амалдаги жаҳон чемпиони 2021 йилни ҳам -90 кг вазн тоифаси карвонбошиси сифатида якунлаган эди. 

Давлат Бобонов йилни ўз вазн тоифаси пешқадами сифатида якунлагани учун IJFдан 10 000 доллар мукофот пули олади.

"Мастерс" турнири бронза медали совриндори Алишер Юсупов икки поғона юқорилаб, кучли олйиликка кириб олди. Диёра Келдиёрова аксинча икки погўнага пастлаб, 4-ўринни эгаллаб турибди.  

Исроилдаги "Мастерс" турнири кумуш медали соҳиби Шаҳрам Аҳадов энг катта "сакраш"га эришди. Ромитонлик дзюдочимиз 13 ўринга кўтарилиб олди. Дилшодбек Баратов (-60 кг), Сардор Нуруллаев ва Муҳриддин Тиловов (-66 кг)лар эса уч поғонага ўз ўринларини яхшилашди.