Бу бўйича Президентнинг “Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–397-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 молия йилида:

  • Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади;
  • прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида туман ва шаҳарларнинг бюджет даромадлари бўйича даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади;
  • юқорида белгиланган даромадларнинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.