Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди.

Даромадларнинг 19 739,6 миллиард сўми (жами даромадларнинг 33,9 % и) бевосита солиқлар, 21 510,8 миллиард сўми (37,0 % ) билвосита солиқлар, 9 695,4 миллиард сўми (16,7 %) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 211,2 миллиард сўми (12,4 %) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди.

Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64 878,9 миллиард сўмни ёки ЯИМ га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 %) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 миллиард сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 миллиард сўмни, харажатлар қисми эса 20 203,3 миллиард сўмни ташкил этди.