Хусусан, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2020 йил 14 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Мамадалиев Турсуналидан давлат фойдасига 23.415.000 сўм жиноий жарима ундирилиши белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга кўрсатиб ўтилган жиноий жаримани ўз вақтида тўлаш юзасидан тушунтирилди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида давлат фойдасига салкам 23,5 млн сўм жарима ундирилиб, амалда ижро ҳужжатлари тамомланди.

Ёки бўлмаса, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Ҳожиматовдан ундирувчи З.Фозилова фойдасига 36.008.679 сўм қарз пулларини мажбурий тартибда ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича ҳам давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Бўлим иш юритувига олинган қарздор С.Аҳмедовдан ундирувчи А.Отавалиев фойдасига жиноят натижасида етказилган 4.924.300 сўм моддий ҳамда 2.000.000 сўм маънавий зарар пуллари ҳам тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси