Унда халқаро стандартлар бўйича аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди. 

Қўмита марказий аппарати 14 та тузилмасининг “ISO37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ички идоравий ҳужжатлари таҳлил қилиниб, раҳбар ва масъул ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шунга асосан, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари томонидан қисқа муддат ичида коррупцияга қарши курашиш механизмлари халқаро стандартларга тўла мослаштирилди. 

Аудиторлар Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратида “ISO37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими”, хусусан, коррупцияга қарши курашиш механизми яхши йўлга қўйилганлиги, раҳбар ва масъул ходимлар ўз хизмат вазифасига жиддий ёндашишини қайд этди. 

Аудит якуний натижалари бўйича ўтказилган йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппратига ISO37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификат берилишини маълум қилди. 

23 август куни “CERT International” ихтисослашган халқаро ташкилоти томонидан Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратига ISO37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификати топширилди.