Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, вазирликнинг тегишли буйруғи билан Давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтасини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Унга кўра 2026 йил 1 апрелдан:

  • тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди;
  • зарарли ва хавфли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган иш вақти қўлланилади;
  • юқори руҳий ва ақлий зўриқишли ишлар учун ҳам 36 соатдан ошмайди;
  • тиббиёт ходимлари бўлмаганлар учун иш вақти 40 соатни ташкил этади.

Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида иш вақти:

  • душанба–жума: 08:00–20:00;
  • шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик).

Соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилган ҳудудларда:

  • асосий иш вақти: 08:00–16:00;
  • қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00.

Навбатчилик вазирликнинг 254-сон буйруғи асосида амалга оширилади. Иш ҳақи сақланади, камайтирилмайди. Ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.

Стационарларда навбатчилик доимий ташкил этилади. Смена ва навбатчилик адолатли тақсимланади.