Эй, давлат хавфсизлигин ўтюрак ўғлонлари,
Ҳур азиз диёримнинг чин метин қалқонлари.
Сиз борсизки, элимга ёвлар яқин йўлолмас,
Сиз боис тинч-осойиш, юртим Ер-осмонлари.
Сизга мерос – матонат ул Широқ боболардан,
Жалолиддин Султону Нажмиддин Кубролардан,
Олгандирсиз шижоат, ёвқур Афросиёб-у,
Темур бобом сингари мард, буюк сиймолардан.
Бу кун симобдай қалқиб турган, нотинч замонда,
Тинчликдан-да улуғроқ бир неъмат йўқ жаҳонда.
Мамлакат хавфсизлигин асрамоқлик – шарафдир,
Қалқонлари бор қўрғон аҳли яшар амонда.
Миллатим дея ёнган Юртбошим-ла ёнма-ён,
Борурсиз бедор, мағрур нурли манзиллар томон.
Минг шукрким, дунё тан олиб шону шуҳратин,
Кундан-кун юксалмоқда жонажон Ўзбекистон!
Сарҳадларда сергаксиз мудом лочин кўз билан.
Мадҳингиз битиб бўлмас битта қўшиқ, сўз билан.
Олам аро Дўстлигу Тинчлик деб йўлга чиққан -
Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати Сиз билан.
Эй, давлат хавфсизлигин ўтюрак ўғлонлари,
Ҳур азиз диёримнинг чин метин қалқонлари.
Сиз борсизки, элимга ёвлар яқин йўлолмас,
Сиз боис тинч-осойиш, юртим Ер-осмонлари.
Зикрилла НЕЪМАТ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
“Дўстлик” ордени соҳиби.