Эй, давлат хавфсизлигин  ўтюрак ўғлонлари,
Ҳур азиз диёримнинг  чин метин қалқонлари.
Сиз борсизки, элимга ёвлар  яқин йўлолмас,
Сиз боис тинч-осойиш, юртим  Ер-осмонлари.     
          
Сизга мерос – матонат ул Широқ боболардан, 
Жалолиддин Султону  Нажмиддин Кубролардан,
Олгандирсиз  шижоат,  ёвқур Афросиёб-у,  
Темур бобом сингари мард, буюк сиймолардан.

Бу кун симобдай қалқиб турган, нотинч замонда,
Тинчликдан-да улуғроқ  бир неъмат йўқ жаҳонда.
Мамлакат хавфсизлигин асрамоқлик – шарафдир,
Қалқонлари бор  қўрғон аҳли яшар  амонда.

Миллатим дея ёнган Юртбошим-ла ёнма-ён,
Борурсиз бедор, мағрур нурли манзиллар томон.
Минг шукрким, дунё тан олиб шону шуҳратин,
Кундан-кун юксалмоқда жонажон Ўзбекистон!


Сарҳадларда сергаксиз  мудом лочин кўз билан.
Мадҳингиз битиб бўлмас битта қўшиқ, сўз билан.
Олам аро Дўстлигу Тинчлик деб йўлга чиққан -  
Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати Сиз билан.

Эй, давлат хавфсизлигин  ўтюрак ўғлонлари,
Ҳур азиз диёримнинг  чин метин қалқонлари.
Сиз борсизки, элимга ёвлар  яқин йўлолмас,
Сиз боис тинч-осойиш, юртим  Ер-осмонлари.     

 

                                  Зикрилла НЕЪМАТ,
            Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
             “Дўстлик” ордени соҳиби.