Бугунги кун ҳолатига кўра, турли йўналишларда жами 200 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган жами 296 та қонунбузилишларини бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида давлат органлари раҳбарларига 166 та тақдимнома киритилди.
Шу билан бирга давлат органлари ва ташкилотларига давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида жами 150 та ёзма огоҳлантириш хатлари юборилди.
Агентлик филиаллари томонидан қўлланилган таъсир чораларини кўриб чиқиш натижалари бўйича:
▪️ 8 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларига берилиши лозим бўлган ҳар ойлик устама ва хизмат сафари маблағларини тўлаш тўғрисида буйруқ қабул қилинган ва 15,5 млн сўм устамалар тўланишига эришилди;
▪️ўтказиш тартиби бузилган 42 та ҳолатда танловлар тўлиқ ва 2 та ҳолатда қисман бекор қилиниб, такроран ўтказилди;
▪️танловсиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги 57 та буйруқ бекор қилиниб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилиниши таъминланди;
▪️кадрлар бўлинмалари раҳбарлигига Агентликнинг ҳудудий филиаллари билан келишмасдан ишга қабул қилиш тўғрисидаги 15 та ноқонуний буйруқлари бекор қилиниб, ҳудудий филиаллар билан келишилиши таъминланди;
▪️қонунбузилишларига йўл қўйган 43 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, шундан 4 нафари лавозимидан озод этилди;
▪️қонун бузилишларига йўл қўйган 5 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарима жазо чоралари қўлланилди.