Хабарингиз бор, “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини давлат хизматчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси масъуллари, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш тўғрисида тўхталиб ўтилди.