Хусусан, ўтган 2021 йилда ДХА Тошкент вилояти бошқармаси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларда 59 маротаба ўрганиш, 30 маротаба мониторинг ва 4 маротаба сирли мижоз тадбирлари ўтказилди. Ўрганишлар давомида ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 32 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 31 365 тасида муддат бузилган бўлса, 302 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек,  199 та  ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилганлиги ва 149 тасида бошқа қонунбузилишлари аниқланди. 

Қонунбузилиш ҳолатларини идоралар кесимида таҳлил қилинганда “Тошкентсувтаъминот”  МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 11 минг 804  та, ҳокимликлар томонидан 6 минг  135 та,  газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан  5 минг 551 та, ер ресурслари ва кадастр хизмати томонидан 2 минг 49 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Шунингдек, 3 минг 67 та ҳолатда қурилиш бўлими,  1 минг 4 тасида солиқ органлари тизимида, 527 та ички ишлар идораларида, 461 та ҳолатда электр таъминоти корхонасида, 75 та таълим соҳасида, 76 та молия, 24 та бандлик идораларида, 210 тасида эса бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.

Бунинг натижасида бошқарма томонидан ваколатли идораларга 427 та огоҳнома, 52 та тақдимнома киритилди. 169 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 12 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 258 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиб, 220 миллион сўмга яқин жарима ундирилди.

Қаҳрамон Хафизов,

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи