“Калтакнинг икки учи бор”, деганларидек, фуқарога йўл қўйилган қоидабузарлик ваколатли идора айби билан содир этилганини қанча тушунтирилмасин, бефойда. Чунки, мурожаатчи ариза ташлаган идорасидан ҳақ-ҳуқуқини талаб қилади. Тўғриси, аризачи ҳақ эди. Тизимда доимо фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясида кўрсатилаётган 148 турдаги давлат хизмати юзасидан махсус хабар ва фуқароларнинг ариза шикоятлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.
2020 йил давомида жами пандемия бўлишига қарамай вилоят бўйича 15 та ташкилотда ўрганиш ўтказилиб, ўрганишлар давомида жами 842 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ваколатли идораларга жами 44 та тақдимнома, 189 нафарига огоҳномалар киритилган. Киритилган тақдимномалар таъсир чораси натижасида ваколатли идораларнинг 48 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 6 нафари билан меҳнат шартномалари бекор қилинди. Шунингдек, бошқарма томонидан 100 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қоидабузар ташкилотларнинг энг пешқадами “Ўзтрансгаз” корхонаси. Бу корхона аҳолига давлат хизматини кўрсатишда 200 та мурожаат муддатини бузган. Кейингиси Солиқ идораси- 144 та фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари, тўғрироғи тадбиркорларнинг имкониятини чеклаган. Учинчи лидер ташкилот - 111 нафар аризачанинг давлат хизмат олишдаги ҳуқуқларини бузган идора ҳисобланади. Бу Соғлиқни сақлаш бошқармасидир. Афсусланарли томони, 74 та мурожаатда тижорат банклари аҳолини сарсон қилган, кутишга мажбур қилган. Ҳокимлик ва ички ишлар мутасаддилар ҳам қатордан қуруқ қолмаганлар, ҳар икки идора
36 тадан қоидабузарлик содир этганлар. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар 58 та мурожаат муддатини бузган. Рости рўйхатда кадастр, мактабгача таълим ташкилоти, энергия таъминоти, бандлик, қурилиш ва архитектура, ижтимоий таъминот идоралари ҳам бор.
Аслида тизим одамларнинг югур-югурига чек қўйиш боис тузилган. Ҳалққа осон бўлиши, бир энлик ҳужжат учун ойлаб юрмаслиги мақсадида ташкил этилган. Мурожаатлар ечимида қўл-қўлни танимаслиги, инсон омилининг аралашувисиз ҳужжатлар эгаларига етиб бориши учун бор имкониятлар ишга солинаётган бир пайтда тизимга интеграциялашган идораларнинг бу “ўйини” ортиқча. Энди уйлаб кўринг, ваколатли идора вакиллари аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматини кўрсатишда қоидабузарлик ҳолатини такрорлайверса, таёқнинг ҳар икки учи бир соҳа вакилларига тегаверса, юқорида таъкидлаганимиз томоша кўрники, замон зўрники бўлавермайди?. Хулоса чиқариш ўзингиздан. Қоидабузар идора вакиллари биринчи марта огоҳлантирилади, иккинчи марта жаримага тортилади, учинчи марта тегишли идораларга тақдимнома киритилади, тўртинчисида ишидан айрилади. Юқоридаги 6 нафар меҳнат шартномалари бекор қилинган ходимлар каби....
Адхам Яркулов
ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи