Бугун эрта тонгдан Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказлари ходимлари марказга кириб келган аёл мижозларга юксак эҳтиром кўрсатяпти. Уларни ширин табассум ва гуллар билан кутиб олди. Қизиғи шундаки, мижозлар ҳам аёлларимизга ҳурмат кўрсатиб, уларга илиқ фикрлар билдиряпти.

— Бугун Қува туман давлат хизматлари марказига субсидия учун ҳужжатларимни топширишга келгандим, ходимлар гуллар билан қарши олишди, — дейди Хумора Отажонова. — Тўғриси, жуда ҳаяжонли бўларкан. Айниқса, кутилмаганда. Бу тизим давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ташкил этилганидан хабарим бор. Шунинг учун марказларнинг ва тизимнинг имиджи ўзига хос. Барча ходимлар ёшлардан иборат. Бугунгидек турли ташаббуслар ва креатив ғоялар билан ҳаммани хурсанд қилади булар.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фарғона вилояти бўйлаб барча марказларда аёллар байрами муносабати билан уларга навбатсиз хизмат кўрсатиш акцияси жорий этилган.

ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.