Тадбирда фуқаро З.П. Жомбой тумани “Сарқипчоқ” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.га 22 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.