Ушбу суҳбатнинг тўлиқ матни Латвиядаги оммабоп «Freecity» (Очиқ шаҳар) ахборот портали саҳифасида эълон қилингани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шу тариқа Латвия жамоатчилиги Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб моҳияти билан яқиндан  танишиш имкониятига эга бўлди.

“Дунё” ААнинг хабар беришича, «Freecity» (Очиқ шаҳар)» – дунёнинг 63 мамлакатида рус тилида нашр этиладиган босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини бирлаштирувчи Бутунжаҳон рус матбуоти уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Латвияда босиладиган мазкур журнал дунёдаги энг нуфузли нашрларнинг Project Syndicate халқаро клуби таркибига кирган. Унда  иқтисодиёт, сиёсат ва илм-фан соҳаларида етакчи мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳақида мақолалар мунтазам чоп этилади.