Тантанали маросимда сектор раҳбарлари, нуронийлар, спортчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар янги спорт иншооти фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумот учун, мазкур спорт мактабида 3 та теннис корти, 120 ўринли катта зал мавжуд.