“Ўзбекконцерт”нинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган танқидий руҳдаги йиғилишда Муассасанинг ўтган тўққиз ойлик фаолияти таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Йиғилиш аввалида Баҳодир Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Муассаса раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиевнинг вазифасидан озод этилганини билдирилди.

Шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Эрданов Санжар “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Муассаса марказий аппарати ва барча ҳудудий бўлимларнинг ҳисоботи эшитилиб, натижалар жиддий таҳлил қилинди. Ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба  огоҳлантирилди. Шунингдек, жорий йилнинг якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришишлари зарурлиги билдирилиб, ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилишлари таъкидланди.

Йиғилиш давомида Муассасанинг иш фаолияти қайта кўриб чиқлиб, бир ой мобайнида янги ижодий лойиҳалар бўйича аниқ чоралар белгиланиши, соҳа мутахассислари билан Республика бўйлаб ташкил этилаётган концерт-томоша ва кўнгилочар тадбирларининг дастурларини алоҳида эътиборга олиш, агарда камчликлар ва хатолар кузатиладиган бўлса, уларни бартараф этиш учун ҳудудий оммавий тадбирлар Комиссиялари орқали иш олиб бориш, ёш иқтидорларни кашф этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришишлари зарурлиги билдирилиб, ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилишлари такидланди.