Фестивалда йил давомида ёш киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара қисқа метражли фильмлар танлаб олиниб, ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланади.

 Бир ҳафта давом этадиган миллий фестивалда шунингдек, маҳорат дарслари, питчинглар, турли жанрдаги қисқа метражли фильмларнинг тақдимоти, ёшлар учун шоу-концертлар ташкил этилади.

Кинофестиваль "Миллий кинематография – Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" киноойлиги доирасида ўтказилаётган бўлиб,  у 2022 йил 14 январгача давом этади, деб хабар беряпти Республика Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати.