2021 йил 12 апрель куни Лал Баҳадур Шастри номидаги Ҳиндистон маданий маркази ходими, Деҳли университети профессори Неелема Астана хоним Самарқанд давлат университетида  бўлиб, педагогика факультети талабалари, магистрлари ва профессор-ўқитувчилари билан учрашди.

Меҳмонлар томонидан Ҳиндистон таълим тизими, ўқитиш услублари ҳақида тақдимот намойиш этилди. Маърузани учрашув қатнашчилари катта қизиқиш билан тинглади.

Шундан сўнг, Деҳли университети ва Самарқанд давлат университети педагогика факультетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.