Ҳоким Зоир Алиқулов 35 нафар ўқувчи таҳсил олувчи филиалнинг 1988-йилда барпо этилган биноси айни кунга келиб фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганини инобатга олиб, бинони янгилашга қарор қилганди.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қайта таъмирланган филиал бугун ўқувчиларни ўз бағрига олди.
“Анча йиллардан бери таъмирталаб аҳволга келган мактаб биноси ҳоким Зоир Алиқулов ва прокурор Лазиз Ҳамраев ташаббуси билан янгиланди. Бу нафақат фарзандларимизни, биз ота-оналарни ҳам қувонтирди”, — дейди ушбу мактабда 25 йил фаррош бўлиб ишлаган Анна момо Эргашева.
Филиал биноси очилишида иштирок этган ҳоким ва прокурор ўқувчиларга 50 дона бадиий китоб совға қилди.
Тадбирда ўқувчи ва ўқитувчилар билан мулоқотга киришган ҳоким Зоир Алиқулов китобга меҳр қўйиш лозимлигини таъкидлаб, ўқувчиларга дарсдан ташқари вақтларида китоб мутолааси билан машғул бўлишни тавсия қилди.
Прокурор Лазиз Ҳамраев эса, юрист бўлиш иштиёқидаги ўқувчиларга ҳуқуқий саводхонликни оширувчи китобларни ўқишни тавсия қилди.