Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига ташриф буюриб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида тумандаги “Ҳунармандчилик маркази”да миллий қадриятларни акс эттирувчи, ҳудудда кенг тарқалган гиламчилик, қуроқчилик, каштачилик билан шуғулланаётган бир гуруҳ аёллар билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича хотин-қизлар ва соҳа вакилларига зарур маслаҳатлар берди.