Бунинг натижасида тизимга 15,7 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 177 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик ёки Сирдарё вилояти истеъмолчиларининг бир ҳафталик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари айниқса Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Масалан, Самарқанд вилоятидаги «Мароқанд сифат текстиль» МЧЖда 2,3 млрд сўм, Тошкент вилоятидаги «Спринг Колоурс Индустрий» МЧЖда 1,4 млрд сўм , Андижон шаҳридаги «Ф.Х.С» МЧЖда 684,17 млн сўм  қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.