ЖССТнинг маълумотларига қараганда, COVID-19нинг британча — “Альфа” штамми тарқалган мамлакатлар сони 185 тага етди. Бу бир ҳафта олдинги ҳолатга нисбатан учтага кўп деганидир.
Жанубий Африка штамми — “Бета” ҳам ўз географиясини кенгайтирди. Яъни сўнгги етти кун ичида мазкур штамм яна тўртта мамлакатда қайд этилди. Тарқалган мамлакатлар сони 136 тага етди.
Ўтган ҳафта бразилча штамм — “Гамма”нинг бошқа мамлакатларда тарқалиши билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмади. Айни пайтда мазкур штамм 81 мамлакатда тарқалган.
ЖССТнинг қайд этишича, 2 — 8 август кунлари COVID-19га чалинганлар сони дунё бўйича 4 фоизга ошди. Инфекцияни юқтириш билан боғлиқ 4,2 миллионта янги ҳолат аниқланган. Бу вақт ичида 65 минг нафардан зиёд киши коронавирус оқибатида вафот этди.