Тадқиқотда ўртача 91 ёшгача яшаган 586 кишининг натижалари таҳлил қилинди. Олимлар ҳар бир одамнинг ҳаёт тарзи ва умрининг охирида ақлий қобилиятларини деменциянинг неврологик белгилари, жумладан, миядаги оқсил плиталари даражаси ёки инсульт ёки миниинсульт натижасида келиб чиққан қон оқимидаги ўзгаришлар билан солиштирган.
Маълум бўлишича, соғлом турмуш тарзини олиб борган одамларда умрининг охирига яқинлашганда, когнитив қобилиятнинг нисбатан юқори даражасини сақлаб қолиш эҳтимоли анча юқори бўлган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, одамнинг “турмуш тарзи рейтинги”нинг бир баллга ўсиши ҳам умр сўнггида “глобал когнитив балл”нинг ошишини белгилаб беради.
Мазкур ҳолатга оқсил плиталари ва қон-томирдаги ўзгаришлар каби омиллар таъсир кўрсатмади. Бошқача қилиб айтганда, соғлом турмуш тарзини олиб борган одамнинг миясида бляшка тўпланган ёки қон айланиши ёмонлашган бўлса ҳам, ақлий қобилият юқорилигича қолди. Фақат амилоид плиталарининг тўпланиши, турмуш тарзидан қатъи назар, когнитив қобилиятга озгина таъсир кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.