26 май куни соат 16:22 да 112 тизими орқали Денов тумани “Боғишамол ” МФЙ да яшовчи фуқарога тегишли “LEAPMOTOR C11” русумли автотранспорт воситасини Электр қувватлаш шаҳобчасига келиб қўйганда тўсатдан ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, ёнғин жойига 8-қутқарув бўлинмасидан 2 та экипаж соат 16:24 да етиб бориб, ёнғин соат 16:25 да қуршаб олиниб, 16:30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.