Аввал хабар берганимиздек, теннисчимиз Д.Истомин Таиланддаги турнирда иштирок этмоқда.
Бугун Nonthaburi 3 Challenger 50 турнири 1/8 финали доирасида ҳамюртимиз янги зеландиялик Омар Жессика билан тўқнаш келаётган эди. Биринчи сет 6:4 ҳисобига Омар фойдасига ҳал бўлган эди.
Иккинчи сетда 3:3 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда кучли ёмғир ёға бошлади ва учрашув бир неча соатга тўхтатилди. Аммо барибир ёмғир тинмади ва учрашув эртага соат 8:05 дан қайта старт оладиган бўлди.