Бу маълумот «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖнинг Комплаенс-назорат бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда аниқланди.

Маълум бўлишича, Денов туман бўлими томонидан тақдим этилган моддий-ашёвий ҳисоботда 14 436 609 сўмлик қувурлар мавжуд бўлишига қарамай, Денов туман ҳокимлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 01-36/489-сон хатига жавобан 2021 йил 29 апрелда 6/224-сон билан «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи К.Эшонкулов ҳолатга ойдинлик киритмаган ҳолда мазкур қувурларни корхонанинг балансида эмаслиги тўғрисида хат киритган, дея хабар берди "Ўзсувтаъминот" ахборот хизмати.

Ушбу ҳолатни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 29 апрель куни 6/224-сон чиқиш хати билан Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилган.