Саккиз йиллик тадқиқот давомида олимлар 70-73 ёшдаги 2125 иштирокчини ўрганишди. Кузатув бошида барча субъектлар соғлом эди. Улардан ҳар олти ойда бир марта ҳид сезиш, ҳаракатчанлик ва депрессияни аниқлашни ўз ичига олган тестлардан ўтишлари сўралди.
Тадқиқот бошида иштирокчиларнинг 48 фоизида ҳид сезиш қобилияти яхши экани, 28 фоизида ҳид сезиш қобилияти пасайгани (гипосмия), 24 фоизида эса аносмия, яъни ҳид сезиш қобилиятининг кучли тарзда йўқолиши ташхиси қўйилган. Кузатув давомида кўнгиллиларнинг 25 фоизида депрессия сезиларли даражада ривожланди.
Кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳид билиш қобилиятининг камайиши ёки сезиларли даражада йўқолиши кузатилган одамларда бундай аломатлар бўлмаган шахсларга нисбатан депрессия симптомлари ривожланиш хавфи юқори бўлди, деб хабар беради lenta.ru.