Бугунги кунда Сирдарё вилоят дерматовенерология ва косметология диспансери ходимлари Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда тери-таносил касалликларини барвақт олдини олиш, даволаш юзасидан изланишлар олиб боряпти.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, дерматовенерологик касалликлар, уни барвақт аниқлаш, соҳага илғор диагностикка усулларини татбиқ этиш ва даволашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, тиббий косметологияни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш масаласи бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди.

Буни сўнги йилларда об-ҳаво, носоғлом турмуш тарзи туфайли таносил ва тери касалликлар, аллергик касалликлар билан касалланаётган фуқаролар сони тобора ортганлигидан ҳам билса бўлади. Бу борада Сирдарё вилоят дерматовенерология ва косметология диспансери ходимлари Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ва у ерда фаолият олиб бораётган олимлар ва малакали мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, таносил ва тери касалликларини барвақт олдини олиш, даволаш юзасидан изланишлар олиб боряпти. Улар илғор тажрибаларни ўрганяпти. Семинарлар, қисқа ўқув курсларни ташкил этиб, тажриба алмашиняпти. Натижа ҳам шунга яраша.

Бугун ҳам вилоят дерматовенерология ва косметология диспансерида «Дерматология амалиёт мактаби» мавзусида навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди. Унда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Рахматов иштирок этиб, соҳа ходимларини билим ва кўникмаларини янада шакллантиришга амалий ёрдам берибгина қолмай, диспансерда даволанаётган беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Бу эса икки томон учун ҳам фойдали бўлди.

Муҳими, ўтказилаётган маҳорат дарслари, семинар-тренинглар орқали Сирдарёлик шифокорлар ўз тажрибасини оширибгина қолмай, касалликларни барвақт аниқлаб, ташхис қўйишда ва даволашда самарали фойдаланяпти, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.