Жума куни ўтказилган 2 та ўйинда дуранг қайд этилган эди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, кеча Санжар Файзиев ва Денис Истомин жуфтлиги япониялик Каито Уесуги ва Ёсуве Ватанукини 3:6, 7:6(3), 6:2 ҳисобида, Сергей Фомин эса Шо Шимабукурони 7:6(1), 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки кун давом этган баҳслар натижаларига кўра, якуний ҳисоб 3:1 кўринишига келди.

Шу тариқа теннис бўйича терма жамоамиз Японияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2023 йилги саралаш баҳсларига йўл олди.

Қуйида Япония билан ўтказилган ўйинлар натижаси билан танишишингиз мумкин:

Денис Истомин – Шо Шимабукуро 6:3, 6:7, 6:7,

Сергей Фомин – Шинтаро Мочизуки 7:6, 7:6,

С.Файзиев / Д.Истомин – К.Уесуги / Й.Ватануки 3:6, 7:6(3), 6:2,

Сергей Фомин – Шо Шимабукуро 7:6(1), 7:5.