Бу ҳақда Самара Диетология ва диетотерапия илмий-тадқиқот институти директори, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълум қилди, дейилади iz.ru сайтида.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу маҳсулотлар антибиотикнинг ўрнини босувчи сифатида эмас, балки терапияга қўшимча сифатида фойдаланса бўлади.
Шу билан бирга, мазкур маҳсулотлар буйрак ва пешоб йўллари билан боғлиқ турли касалликларда ҳам фойдали бўлиши мумкин.
“Буларнинг барчаси тегишли касалликлар учун ишлатилиши мумкин, аммо ёрдамчи восита сифатида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул, чунки бу ерда антибактериал таъсир этарли бўлмаслиги мумкин”, дейди Михаил Гинзбург.