“Агар мен соғлом бўтқалар рейтингини тузадиган бўлсам, сувда қайнатилган гречка бўтқасини биринчи ўринга қўйган бўлардим. Ва яшил гречка пюреси булар орасида энг идеали”, деди шифокор.
Яшил гречка термал ишлов берилмаган гречка донидир, бунинг натижасида у максимал фойдали хусусиятларни сақлаб қолди.
Гречкадаги B витаминлар гуруҳи, шу жумладан фолий кислотаси, асаб, иммунитет, овқат ҳазм қилиш тизимларининг ишлаши, энергия алмашинувини яхшилайди.
Е витамини асаб, мушак, репродуктив тизимларнинг ишлашида иштирок этади, Альцгеймер касаллигининг ривожланишидан ҳимоя қилади.
С витамини рутин – антиоксидант полифенол билан бирга қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, липид алмашинувини тартибга солади, қон-томир касалликларининг олдини олади.
Гречка калий, рух, кальций, темир каби микроэлементларга эга. Шунинг учун кунига 150-200 грамм гречка донини мунтазам истеъмол қилиш организмда ушбу микроэлементлар етишмовчилигининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади mail.ru сайтида.