Диетолог Татьяна Залетованинг сўзларига кўра, энг зарарли шарбат маҳсулотлари ананас, шафтоли ёки тропик мевалар аралашмасидан олинган нектарлардир.
Шифокор, саноат нектарларида ҳар доим шакар қўшилиши ҳақида огоҳлантирди. У шарбат ва мевани танлашга тўғри келса, иккинчисини танлашни маслаҳат берди. Диетологнинг тушунтиришича, энг зарарли нектар юқори глисемик индексли (ананас, шафтоли, тропик аралашмаси) маҳсулотлардан тайёрлангани. Бундай ичимликни истеъмол қилиш инсулиннинг чиқарилишини ва очликнинг кучайишини, шунингдек, ёғ тўқималарининг ҳаддан ташқари шаклланишини юзага келтиради.
Сув билан суюлтирилмаган табиий мева шарбатлари қандли диабет, углевод алмашинуви бузилган ва гастроентерологик касалликларга чалинган одамлар учун тавсия этилмайди. Бундай одамлар учун 50 х 50 нисбатда сув билан суюлтирилган 200 миллилитрдан кўп бўлмаган шарбат ичишга рухсат берилади. Соғлом одамлар кунига 200-400 миллилитргача шарбат ичишлари мумкин, дейилади mir24.tv сайтида.