Унинг сўзларига кўра, озишни истаган одамлар таркибида кўп миқдорда оқсил мавжуд бўлган маҳсулотларни ўз рационларига киритишлари керак. Хусусан, бу борада тухумни эсдан чиқармаслик лозим. Чунки тухум юқори сифатли оқсилга бой бўлиб, таркибида фойдали микроэлементлар мавжуд.
Мутахассис рационга дуккакли ўсимликлар – ловия, нўхат, ясмиқ ва нутни киритишни маслаҳат берди. Улар юқори даражадаги оқсил, клетчатка, фойдали углеводлар манбаидир. Дуккакли маҳсулотлар гўшт истеъмол қилмайдиганлар рационида албатта бўлиши керак.
Фойдали оқсил денгиз маҳсулотлари таркибида мавжуд. Бундан ташқари, ёғли балиқлар таркибида организм учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислоталари бор.
Ёнғоқлар ва сметана клетчатка, минераллар ва фойдали ёғлар манбаи бўлиб, озишга ёрдам беради ва қоринни тўқ тутади. Бироқ уларни меъёрда истеъмол қилиш керак. Чунки уларни кўп миқдорда истеъмол қилиш тескари таъсир кўрсатиб, вазн ошишига олиб келиши мумкин, деб таъкидлади Янг.
Унинг айтишича, сояли маҳсулотлар ҳам ўсимлик оқсилига бой. У иштаҳани камайтириб, ортиқча вазндан халос бўлиш имконини беради, дейилади mir24.tv сайтида.