Бу ҳақда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси хабар берди.

У 1959 йил 1-октябрда Тошкент шаҳрида мусиқачилар оиласида туғилган. Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида фортепианодан таҳсил олган.1978−1984 йилларда Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик факультетида ўқиган. 1989 йилда Композиторлар ва бастакорлар уюшмасига аъзоликка қабул қилинган.

Дилором Омонуллаева 1984−1986 йилларда Гулистон санъат билим юртида мусиқа фанларидан дарс бера бошлаган. 1993−2002 йилларда Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида ўқитувчи, композиторлик бўлими бошлиғи, 2002−2022 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Эстрада хонандалиги» кафедраси мудири, доцент, профессор вазифаларида фаолият олиб борган.

2022 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада санъати институти «Эстрада хонандалиги» кафедраси мудири, профессор лавозимларида ишлаган.

Унинг «Сиз ёққансиз менга ҳамиша», «Ёмғир ёғди» «Саратон», «Сен қайдасан», «Икки дарахт», «Азизим», «Йиғлама», «Ёлғон дунё», «Мен сени ҳеч кимга бермайман», «Бахтиёрим», «Яшнайвер, Ўзбекистон», «Қора атлас», «Армон бўлмасин», «Кўнглим қуши қўлингда», «Оташ замон», «Билсанг эди», «Элигия» ва бошқа шу каби басталанган асарлари (250 дан ортиқ) бор.