25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган расмий очилиш маросимида Tourism Malaysia бош директорининг Promotion II йўналиши бўйича ўринбосари Ли Тай Хунг, ташкилотнинг халқаро тарғибот департаменти Америка, Европа ва Океания мамлакатлари бўйича директори Моҳамад Либра Ли Ҳанифф, Tourism Malaysia’нинг Олмаотадаги ваколатхонаси директори Нор Шазли Азми, шунингдек, Ўзбекистон ва Malayziya туризм соҳаси вакиллари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этади.

Malayziyaning TITF 2026 кўргазмасидаги иштироки Visit Malaysia 2026–2027 (VM2026–2027) халқаро кампанияси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус мамлакатнинг бой маданий мероси ва туризм имкониятларини халқаро аудиторияга кенгроқ танитишга қаратилган. Бунда барқарор туризм ва маҳаллий маданият билан бевосита танишиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўргазма Malayziyaning Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа жадал ривожланаётган бозорларидаги иштирокини кенгайтириш учун ҳам янги имкониятлар яратади.

Malayziya делегацияси таркибидан меҳмонхона тармоқлари ва курортлар, туроператорлар, турагентликлар, таълим муассасалари, Batik Air авиакомпанияси, шунингдек, Langkawi Development Authority (LADA) ва Islamic Tourism Centre (ITC) каби давлат ташкилотлари вакиллари ўрин олган. TITF 2026 уларга минтақадаги ҳамкорлар билан бевосита учрашиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва маҳаллий сайёҳлар талабига мос туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар Malayziya маданияти билан рақс ва мусиқий чиқишлар, интерактив пазандачилик ҳамда ҳунармандчилик намойишлари орқали яқиндан танишишлари мумкин. Дастурдан батик безаги бўйича маҳорат дарси, шунингдек, мамлакатнинг машҳур «чўзма» чойи — teh tarik тайёрлаш шousи ва уни татиб кўриш тадбири ҳам ўрин олган.

Марказий Осиё Malayziyaga туристлар оқимини оширишда муҳим минтақалардан бири бўлиб қолмоқда. Айниқса, Ўзбекистон юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда. 2026 йил январь–сентябрь ойларида Malayziyaga Ўзбекистондан 22 529 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64,1 фоиз кўпдир. Марказий Осиёнинг бешта давлатидан жами ташрифлар сони эса 77 137 нафарга етган. Бу 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойига нисбатан 21,7 фоиз ўсишни англатади.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Malayziya ўртасидаги авиақатновлар ҳам сезиларли даражада ривожланди. Ҳозирда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида Batik Air ва Uzbekistan Airways авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига еттита тўғридан-тўғри рейс амалга оширилмоқда. Лангкавига тўғридан-тўғри рейсларни ҳам ўз ичига олган мавсумий чартер дастурлари ўзбекистонлик сайёҳларга пойтахтдан ташқаридаги туристик манзилларга бориш имкониятини ҳам кенгайтирмоқда.

«Туристлар оқими бўйича сўнгги маълумотлар бизга оптимизм бағишламоқда. Бироқ мақсадларимиз фақат сайёҳлар сонини ошириш билан чекланмайди. Биз Ўзбекистон туризм соҳаси билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий сайёҳларнинг истак ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда туристик таклифларни кенгайтириш ҳамда Malayziyani яна ва яна қайтиб боришни истайдиган мамлакатга айлантиришга интилмоқдамиз. Туризмнинг ривожланиши халқларимиз ва маданиятларимизни янада яқинлаштиради. Келгусида бу алоқалар янада мустаҳкамланишига умид қиламиз», — деди Tourism Malaysia бош директорининг Promotion II йўналиши бўйича ўринбосари Ли Тай Хунг.

Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Tourism Malaysia делегация, туризм соҳаси ҳамкорлари ва фахрий меҳмонлар иштирокида тантанали кечки овқат ҳам ташкил этади. Ташриф дастуридан авиакомпаниялар, туроператорлар ва соҳа вакиллари билан учрашувлар, шунингдек, 27 ноябрь куни алоҳида B2B сессия ўтказиш ҳам ўрин олган.

Мазкур тадбирлар янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, туристик маҳсулотларни яратиш ҳамда «Malaysia, Beautifully Yours» брендини илгари суриш орқали Malayziya, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Tourism Malaysia ҳақида

Malayziya Туризмни тарғиб қилиш кенгаши (Malaysia Tourism Promotion Board), Tourism Malaysia номи билан ҳам танилган, мамлакат Туризм, санъат ва маданият вазирлиги (MOTAC) ҳузуридаги агентлик ҳисобланади. Ташкилот Malayziyani жозибадор туристик йўналиш сифатида тарғиб қилиш билан шуғулланади ҳамда мамлакатнинг жаҳон туризм бозоридаги мавқеи ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Visit Malaysia 2026–2027 (VM2026–2027) кампанияси Malayziyaning БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ барқарор туризмни ривожлантириш тамойилларига содиқлигини акс эттиради. Кампания мамлакатнинг табиий диққатга сазовор жойлари, бой маданий мероси ва турли туристик таклифларини намойиш этиш, шу билан бирга маҳаллий ҳамжамиятлар ва туризм соҳаси иштирокчилари учун инклюзив ўсиш ҳамда узоқ муддатли имкониятларни яратишга қаратилган.

Қўшимча маълумотни Tourism Malaysia’нинг расмий сайти — www.tourism.gov.my ҳамда Facebook, Instagram, X, YouTube ва TikTok ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларидан олиш мумкин.

Tourism Malaysia Almaty Office матбуот хизмати

Реклама