Мазкур фестивалнинг “Гран при” соҳибаси, ёш режиссёр Дилшода Қосимова фестивалдаги таассуротлари сўзлаб берди:
“Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Ҳали уруш тугамади” қисқа метражли фильмини яратдик.
Постановкачи режиссёр сифатида бу кинокартина мен учун катта ижодий лойиҳа бўлди. Агентлик томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар кенгайиб бормоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан андоза олган ҳолда биз ёш ижодкорлар ҳам юқори савияли, халқимизга манзур бўладиган кинофильмлар яратишимиз лозим.
“Ҳали уруш тугамади” кинокартинаси “Дебют старт-2021” фестивалида "Энг яхши операторлик иши", "Энг яхши рассом", "Янги Ўзбекистоннинг ғояси" номинацияларида ҳамда I ва III даражали “Гран при” махсус мукофотларини қўлга киритди. Бу менинг ижодимдаги энг катта ютуқ бўлди!”